Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Мен сизларни Мисрдаги қулликдан олиб чиққан Эгангиз Худоман. Лекин шунга қарамай, улар яна итоатсизлик қилиб, Сенга қарши бош кўтардилар. Қонунларингни менсимадилар, «Эгамизга қайтинглар», деб даъват қилган пайғамбарларингни ўлдирдилар. Ўтакетган шаккокликлар қилдилар. Шунинг учун Сен уларни душманлари қўлига бердинг, душманлари уларга зулм ўтказдилар. Улар азоб тортганларида Сенга илтижо қилишди, Сен уларнинг илтижоларини самодан туриб эшитдинг. Буюк раҳм–шафқатинг туфайли уларга қутқарувчиларни юбординг. Қутқарувчилар уларни душманлари қўлидан халос қилдилар. Эшитинг, эй халқим, танбеҳ бераман сизга, Эй Исроил, кошкийди қулоқ солсангиз Менга!
Выбор основного перевода