Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Учинчи куни эрталаб момақалдироқ бўлиб, чақмоқ чақди. Тоғнинг устини қалин булут қоплади. Бурғу овози жуда қаттиқ чалинди. Қароргоҳдаги жамики халқни титроқ босди. Тўсатдан Эгамизнинг ҳузуридан олов отилиб чиқиб, уларни куйдириб юборди. Иккови ҳам ўша ерда, Эгамизнинг ҳузурида ҳалок бўлдилар. Шу пайт Эгамиз аланга юбориб, тутатқи тутатган 250 нафар одамни куйдириб юборди. — Чиқ, тоғда Менинг рўпарамда тур, ёнингдан ўтаман, — деди Эгамиз унга. Эгамиз ўтаётганда, қудратли бўрон тоғларни ёриб, қояларни парча–парча қилиб ташлади, лекин Эгамиз бўрон ичида эмасди. Шамолдан сўнг зилзила бўлди, лекин Эгамиз зилзилада ҳам эмасди. Зилзиладан сўнг эса аланга кўтарилди. Бироқ Эгамиз аланга ичида ҳам эмас экан. Алангадан кейин эса майин шабада товуши эшитилди. Раббий ғазаб билан уларни огоҳ этади, Қаҳрини сочиб, ваҳимага солиб айтади: Сен зоҳир бўлганинг замон Қизиган тандирдай уларни ёндирасан. Эгамиз Ўз ғазаби билан уларни ютиб юборади, Аланга уларни ёндириб ташлайди. Элатлар орасида айтингки: “Эгамиз Шоҳдир! Олам мустаҳкам ўрнашган, ҳеч қачон тебранмайди, У халқларни ҳаққоний ҳукм қилар.” Самолар шод бўлсин, замин қувонсин, Денгизу ундаги ҳамма жонзот гувилласин. Далалару ундаги ҳар нарса севинч ила жўшсин, Ўрмондаги ҳамма дарахт шодликдан қўшиқ айтсин. Эгамиз олдида улар қўшиқ айтар, ана, У келаётир, Заминни бошқармоқ учун У келаётир, Оламни адолат ила У бошқарар, Халқларни Ўз ҳақиқати ила бошқарар. Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, чексиз қудратим, ажойиботларим ва алангали ғазабим билан сизларга ҳукмронлик қиламан. Сизлар бегона халқлар орасига тарқалиб кетдингиз, Мен сизларни ўша юртлардан олиб чиқаман. Қудратим, ажойиботларим ва алангали ғазабим билан сизларни йиғиб оламан. Унинг ҳузуридан оловли дарё оқиб чиқди. Минглар Унга хизмат қилар эди, миллион–миллионлар Унинг амрига мунтазир эди. Суд мажлиси бошланди, ҳамма китоблар очилди. Исо шу гапларни айтгандан кейин, ҳаворийларнинг кўзи олдида осмонга кўтарилди. Булут Исони ҳаворийларнинг кўзларидан яширди. Исо кўтарилиб кетгандан кейин ҳам ҳаворийлар кўзларини узмай осмонга қараб турардилар. Шу пайт бирдан оқ кийим кийган икки одам уларнинг олдида пайдо бўлди. — Эй Жалилаликлар! — деди улар. — Нимага осмонга қараб турибсизлар? Исо осмонга кўтарилганини ўз кўзингиз билан кўрдингизлар. У осмонга қандай кўтарилган бўлса, худди шундай қайтиб келади. Масиҳ шундай демоқда: “Мен тез келаман, мукофотим Ўзим билан. Ҳар кимга қилмишига ярашасини бераман.
Выбор основного перевода