Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қани, барча қабила оқсоқолларингизни ва назоратчиларингизни олдимга йиғиб келинглар. Мен уларга шу сўзларни айтайин. Ер ва осмон уларга қарши гувоҳ бўлсин. Эй само, қулоқ сол, мен гапираман. Эй замин, оғзимдан чиққан сўзларни эшит. Эгамизнинг халқи кучдан қолганда, Эркину эрксизлар нобуд бўлганда, Эгамиз Ўз халқини оқлайди, Ўз қулларига раҳм–шафқат қилади. Эшитинг, эй самолар, тингла, эй замин, Шудир Эгамизнинг каломи: “Бино қилдим болаларни, улғайтирдим уларни, Аммо улар исён қилдилар Менга. Эгамизнинг сўзини эшитинг: “Қани, туринг! Тоғлар олдида айтинг даъвоингизни, Қирлар эшитсин сизнинг овозингизни.” Эй тоғлар, Эгамизнинг даъвосига қулоқ тутинг, Заминнинг мангу пойдеворлари, сиз ҳам эшитинг! Эгамиз Ўз халқи билан даъволашади, Халқи Исроил билан У баҳслашади.
Выбор основного перевода