Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Эгамиз Синай тоғидан Ўз халқига келди, Сеир юрти узра қуёшдай порлади, Порон қирларидан нур сочди. Ўн мингларча фаришта У билан келди, Ўнг қўлида оташин олов бор эди. Худонинг муқаддас тоғи юксак ва гўзалдир, Бутун ер юзига шодлик олиб келадир! Буюк Шоҳнинг шаҳридаги, Унинг шимолидаги Сион тоғи! Тингла бизни, эй Исроилнинг Чўпони, Юсуф наслини қўй сурувидай етаклаб чиққан Сенсан, Карублар орасида тахт қургансан, Эфрайим, Бенямин, Манаше олдида нурингни соч. Қудратингни кўрсат, бизни қутқаргани кел. Кўплаб эллар келади, Улар шундай деб айтади: “Қани, юринглар! Чиқайлик Эгамизнинг тоғига! Қани, юринглар! Борайлик Ёқубнинг Худоси уйига! Токи У бизга ўргатсин Ўзининг йўлларини, Токи юрайлик бизлар Унинг сўқмоқларидан.” Ахир, Эгамизнинг каломи келиб чиқар Қуддусдан, Ҳа, Худонинг таълимоти келиб чиқар Сиондан. Мана, ер юзини зулмат қоплади, Халқларни қуюқ зулмат босди. Аммо Эгамиз сенинг олдингга келади, Ўз улуғворлигини бошинг узра порлатади. Халқлар сенинг нурингга келади, Тонгги ёруғлигингга шоҳлар келади.
Выбор основного перевода