Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мусо Исроил йўлбошчиларига Эгамиз берган қуйидаги қонунларни ҳам айтиб берди: Эгангиз Худога назр атаган бўлсангиз, уни кечиктирмасдан келтиринг. Эгангиз Худо ваъдангизни бажаришни сиздан талаб қилади. Келтирмасангиз, ўзингизга гуноҳ орттириб оласиз. Улуғ жамоа ичра Ҳамду сано айтишимнинг сабаби Сенсан. Сендан қўрққанлар олдида онтимни адо этаман. Улар шукрона қурбонлигини келтирсинлар, Унинг ишларини шодон қўшиқларда куйласинлар. Шукрона қурбонлигини Сенга назр қиламан, Сенга сажда қиламан. Ваъда бериб, уни бажармасликдан кўра, умуман ваъда бермаслик яхшироқдир. Эй Исроил, Эганг Худога қайтгин! Ахир, гуноҳ туфайли сен қуладинг. Мен эса шукрона айтиб, Сенга қурбонлик келтираман. Атаган назрларимни адо этаман. Эй Эгам, нажот фақат Сендандир!” Шундай қилиб, эй биродарларим, Худонинг марҳамати ҳақи сизларга ёлвораман. Ўз танангизни тирик, муқаддас ва Худога манзур бўладиган қурбонлик сифатида бағишланг. Худога лойиқ бўлган асл хизмат мана шудир. Шундай экан, Исо орқали Худога ҳамду сано назрларини тақдим қилаверайлик. Исони Раббимиз деб эътироф этишимиз Худога қурбонликдай бўлсин. Яхшилик қилишни ва бир–биримизга ёрдам беришни унутмайлик, чунки бундай назрлар Худога манзурдир.
Выбор основного перевода