Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Гуноҳларимизни Сен олдингга келтирдинг, Яширин гуноҳларимизни нурларинг ёритиб туради. Жиноятга тез жазо берилмагани учун инсонларнинг юраги ёвузликлар қилишга доим тайёр. Эгам айтар: “Узоқ вақт сукут сақладим, Жим турдим, Ўзимни тутдим. Энди эса туғаётган аёлдай Оғир нафас оламан, фарёд қиламан. Мана, бошингга кулфат тушади, Уни сеҳр–жоду билан даф қилолмайсан. Бошингга бахтсизлик ёғилади, Сен уни қайтара олмайсан. Ҳалокат сенга бирданига келади, Бу тушингга ҳам кирмаган. Ким сизларни ваҳимага солди? Ким сизларни шунчалик қўрқитди? Ёлғон гапирдингиз. Мени эсламадингиз! Мен ҳақимда ўйлаб ҳам кўрмадингиз! Узоқ сукут сақлаганим сабабли Мендан қўрқмай қўйдингиз! Худонинг чексиз меҳрибонлиги ва сабр–тоқатини писанд қилмаётганингни қара. Ахир, Унинг муруввати сени тавбага етаклашини билмайсанми?!
Выбор основного перевода