Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳа, Раббий айтди: “Бу халқ фақат сўздагина Менга яқинлашади, Тилидагина Мени иззат қилади, Юраклари эса Мендан узоқдир. Улар инсон яратган қоидалари орқали Менга сажда қилишади. Шундай экан, сен қандай қилиб бошқаларга таълим бера туриб, ўзингга таълим бермайсан?! “Ўғирлик қилма”, деб насиҳат қилиб туриб, ўғирлик қиласанми?! “Зино қилма”, деб туриб, ўзинг зино қиласанми?! “Бутлардан жирканаман”, деб туриб, куфрлик қиласанми?! Қонунни биламан, деб мақтанасан–у, лекин қонунни бузиб, Худонинг номига доғ туширасанми?! Танамни чиниқтириб, уни ўз ихтиёримга бўйсундираман, токи бошқаларга Хушхабарни ваъз қилиб туриб, ўзим мукофотга нолойиқ бўлиб қолмайин.
Выбор основного перевода