Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сен Унга илтижо қиласан, У эса сенга қулоқ тутади. Унга берган ваъдаларингни бажарасан. Уларга шундай дейман: “Эгамизга ҳамду сано айтинг, эй Ундан қўрққанлар! Эгамизни улуғланг, эй Ёқуб насли! Эгамизни иззатланг, эй Исроил насли! “Менга интил!” деганингни қалбим эшитди, Ҳа, эй Эгам, мен Сенга интиламан. Кулфатда Менга фарёд қилдингиз, сизни қутқардим, Булутлар орасидан сизларга жавоб бердим, Марива сувлари бўйида сизларни синадим. У илтижо қилганда Мен жавоб бераман, Оғир кунларида у билан бирга бўламан, Уни қутқариб, унга иззат кўрсатаман. Кулфатда қолганларида Эгамизга нола қилдилар, Эгамиз уларни азоб–уқубатлардан қутқарди. Кулфатда қолганларида Эгамизга нола қилдилар, Эгамиз уларни азоб–уқубатлардан қутқарди. Мен мана шу қолган учдан бир қисмини Оловдан ўтказиб поклагандай поклайман. Уларни кумушни тоблагандай тоблайман, Олтинни синагандай синайман. Улар Менга илтижо қиладилар, Мен эса уларга жавоб бераман. «Улар Менинг халқимдир», дейман Мен. Улар эса: «Эгамиз бизнинг Худойимиздир», деб айтишади.”
Выбор основного перевода