Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мусо қўлини денгиз томонга узатди. Шундан кейин тун бўйи Эгамиз шарқдан кучли шамол эстириб, денгизни икки томонга айирди, денгизни қуруқ ерга айлантирди. Сув икки томонга сурилди. Эгамизнинг таҳдидларидан, Унинг қаҳрли нафасидан Денгизнинг туби кўриниб қолди, Замин пойдевори яланғоч бўлиб қолди. Улар унутдилар Худонинг қилган ишларини, Худонинг уларга кўрсатган мўъжизаларини. Улар Худонинг қудратини, Уларни душмандан қутқарган кунни эсдан чиқардилар. Сен эмасмидинг денгизни қуритган, Ғоят тубсизликдаги сувларни қуритган?! Ўзингга тегишли бўлганлар ўтсин деб, Денгиз тубини йўл қилган Сен эмасмидинг?! Шунда халқ ўтган кунларни, Мусонинг даврини эслаб, шундай деди: “Ота–боболаримизни ва уларнинг чўпонларини денгиздан ўтказган қани? Ўз Муқаддас Руҳини уларнинг орасига юборган қани? Ажойиб қудратли қўли билан Мусонинг ўнг қўлидан тутган қани? Ўзининг номини шарафлай деб, Уларнинг олдидаги сувни иккига бўлган қани?” Эгамиз уларни денгиз тубидан олиб ўтди. Текис жойда юрган отдай Улар ҳеч қоқилмасдан ўтди. Водийга ёйилган подага ўхшатиб, Эгамизнинг Руҳи уларга ором берди. Ўзининг буюк номи улуғлансин дея, Эгамиз Ўз халқига йўл кўрсатди.
Выбор основного перевода