Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У ерда жамоа учун ичишга сув йўқ эди. Шу сабабли халқ Мусо билан Ҳорунга қарши йиғилиб, Мусога таъна қила бошлашди: — Биз ҳам қариндошларимиз билан бирга Эгамиз олдида қирилиб кетсак бўлмасмиди–я! Нимага сизлар Эгамизнинг жамоасини мана шу саҳрога олиб келдингизлар? Биз мол–ҳолимиз билан бирга қирилиб кетишимиз учунми?! Нимага бизни Мисрдан олиб чиқиб, мана шу касофат жойга олиб келдингизлар ўзи? Бу ерда экин экиб бўлмаса, бирорта анжир дарахти, узум ёки анорлар бўлмаса. Бу ерда ҳатто ичишга сув ҳам топиб бўлмайди–ку! Мусо билан Ҳорун жамоа олдидан кетишди. Улар Учрашув чодири кираверишига бориб, мук тушишди. Шунда Эгамиз улуғворлигини уларга зоҳир қилди. Эгамиз Мусога деди: — Таёғингни ол. Аканг Ҳорун билан биргаликда жамоани йиғинглар. Сўнг жамоанинг кўзи олдида қояга буйруқ беринглар. Шунда қоядан сув чиқади. Шу йўсинда сизлар қоядан сув чиқариб, жамоага ҳам, уларнинг молларига ҳам сув берасизлар. Мусо Эгамизнинг айтганини қилиб, Эгамиз ҳузуридаги таёқни олди. Сўнг Мусо билан Ҳорун жамоани қоя ёнига йиғишди. Мусо уларга: — Қулоқ солинглар, эй исёнчилар! Мана шу қоядан биз сизларга сув чиқариб беришимиз керакми? — деди. Мусо қўлини кўтариб, қояга таёғи билан икки марта урган эди, қоядан шариллаб сув оқди. Жамоанинг ўзи ҳам, уларнинг моллари ҳам сув ичди. Шунда Мусо билан Ҳорунга Эгамиз деди: — Менга етарлича ишонмаганингиз учун, Исроил халқига Менинг муқаддаслигимни намоён қилмаганингиз учун бу жамоани Мен уларга берадиган юртга сизлар бошлаб кирмайсиз. Исроил халқи бу ерда Эгамиздан нолигани учун бу жой Марива деб ном олди. Ўша жойда Эгамиз Исроил халқига Ўзининг муқаддаслигини намоён қилди. Кулфатда Менга фарёд қилдингиз, сизни қутқардим, Булутлар орасидан сизларга жавоб бердим, Марива сувлари бўйида сизларни синадим.
Выбор основного перевода