Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда Эгамиз Мусога: — Руҳоний Ҳоруннинг набираси — Элазар ўғли Финхаз Менинг қаҳр–ғазабимни Исроил халқидан қайтарди, — деди. — Исроил халқи орасида у Менга жон куйдиргани учун, Мен ғазаб устида уларга қирғин келтирмадим. Сен унга айт: Мен Финхаз билан алоҳида тинчлик аҳдимни тузаман. Бу аҳдга мувофиқ, Финхазнинг ўзи ва унинг авлоди то абад руҳоний бўлишади, чунки у ўз Худосига — Менга жон куйдириб, қилган иши билан Исроил халқидан Менинг ғазабимни қайтарди.
Выбор основного перевода