Улар Мусога таъна қила бошладилар. “Бизга ичгани сув бер”, деб ундан талаб қилдилар. Шунда Мусо: — Нимага менга таъна қиляпсизлар?! — деди. — Нима учун Эгамизни синаяпсизлар?!
Исроил халқи орасидаги қаланғи–қасанғиларнинг нафсига ўт тушди. Исроил халқи ҳам уларга қўшилишиб фиғон чекиб, зорлана бошлади: “Қанийди гўшт бўлса!
Итоатсизларнинг бошига тушган кўргиликлар бизга ибрат бўлди, токи биз ҳам уларга ўхшаб ёвузлик пайида бўлмайлик.
Масиҳни синамайлик, чунки улардан баъзилари шундай қилиб, илонларнинг заҳридан ҳалок бўлдилар.