Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, Исроил халқи Канъон, Амор, Париз, Хив, Хет ва Ёбус халқларининг орасида яшади. Улар ўша халқлар билан апоқ–чапоқ бўлиб, қиз олиб, қиз беришарди, ҳатто худоларига ҳам сиғинишарди. Яҳудий эркакларининг баъзилари ўша халқларнинг қизларига уйландилар, ўғилларига ҳам ўша халқларнинг қизларидан олиб бердилар. Шу тариқа муқаддас халқ юртдаги бошқа халқлар билан чатишиб кетди. Бу хиёнатни йўлбошчилар билан амалдорлар бошлаб беришди.” Эй Ёқуб хонадони! Халқингизнинг йўлларини сиз тарк этдингиз! Бу юрт шарқдан келган башоратгўйларга, Филистлар юртига ўхшаб фолбинларга тўла. Улар бегона халқлар билан ҳамтовоқ бўлдилар. Эфрайим бошқа халқларга қоришган. У хом пишган нонга ўхшаб қолган.
Выбор основного перевода