Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда Мен Ёқуб билан қилган аҳдимни ёдга оламан. Исҳоқ ва Иброҳим билан қилган аҳдимни ҳам ёдимда тутаман, Мен юртни ёдга оламан. Мен сизларга айтган мана шу баракалар ёки лаънатлар бошингизга келганда, Эгангиз Худо сизларни тарқатиб юборган халқлар орасида буларни эсга олинглар. Ўзларингиз ва фарзандларингиз Эгангиз Худога қайтинглар. Мен бугун сизларга амр қилаётгандай, бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан Унга қулоқ солинглар. Шунда Эгангиз Худо сизларни яна фаровонликка эриштиради. Сизларга раҳм–шафқат қилиб, Ўзи тарқатиб юборган барча халқлар орасидан қайтариб йиғиб келади. Кел, эй Эгам! Қачонгача кутамиз?! Ўз қулларингга шафқат қилгин! Ўз аҳдини У то абад ёддан чиқармас, Минглаб наслларга берган ваъдасини унутмас. Унинг Ўзи бизга қайғу келтирган бўлса–да, Ўзи бизга раҳм–шафқат қилади. Ахир, Унинг содиқ севгиси буюкдир!
Выбор основного перевода