Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Омон қолганларингиз ғанимлар юртида ўласизлар. Ўз гуноҳларингиз ва ота–боболарингизнинг гуноҳлари туфайли адойи тамом бўласизлар. Эгамиз уларни босқинчилар қўлидан озод қилиш учун ҳакамларни юборди. Лекин улар ҳатто ҳакамларига қулоқ солмадилар. Эгамизга бевафолик қилиб, бошқа худоларга сажда қилавердилар. Улар Эгамизнинг амрларига итоат қилган ота–боболарига ўхшамай, тез орада аждодлари юрган ҳақ йўлдан оздилар. Эгамиз уларга ҳакам юборар экан, ҳар бир ҳакам билан Ўзи бўлар эди, ўша ҳакам даврида халқини душманлардан халос қиларди. Чунки золим ва зўравонларнинг дастидан нолиган халққа Эгамизнинг раҳми келар эди. Ўз билганингизча яшанг, дея Юракларингизни ўжарлигича қолдирдим. Улар Худонинг сўзларига қарши исён қилгандилар, Худойи Таолонинг йўл–йўриқларини менсимадилар.
Выбор основного перевода