Аммо Исроил халқи Эгамизга илтижо қилгач, Эгамиз уларга қутқарувчи қилиб Ўтниёлни юборди. Ўтниёл Холибнинг жияни, аниқроғи, кенжа укаси Ханазнинг ўғли эди.
Мидиёнларнинг дастидан жабр–жафо кўрган Исроил халқи Эгамиздан нажот сўраб, фарёд қилди.
Шунда Эгамиз унга қараб деди: — Қани, бўл, бор қудратингни ишга солиб, Исроил халқини Мидиёнларнинг қўлидан халос қил. Мен Ўзим сени юборяпман.
Исроил халқи: — Биз гуноҳ қилдик! — дея Эгамизга фарёд қилди. — Биз ўз Худойимиздан юз ўгириб, Баалнинг тасвирларига сиғиндик.