Шунда Эгангиз Худо сизларни яна фаровонликка эриштиради. Сизларга раҳм–шафқат қилиб, Ўзи тарқатиб юборган барча халқлар орасидан қайтариб йиғиб келади.
Яна шундай деб айтинглар: “Эй нажоткоримиз Худо, бизларни қутқар, Бизни халқлардан халос қил, Уларнинг орасидан тўплаб ол. Ўзинг муқаддассан, Сенга шукур айтайлик, Мадҳга лойиқ ишларинг билан фахрланайлик.
Исроил халқининг Худоси — Эгамизга То абад олқишлар бўлсин.” Шундан кейин жамики халқ: “Омин!” деб Эгамизга ҳамду санолар айтди.
Эгамиз Қуддусни қайтадан қуради, Сургундагиларни Исроилга йиғади.
Элатларга У белгисини кўрсатиб, Исроилнинг қувилганларини тўплайди. Ер юзининг тўрт бурчагидан йиғади Яҳудонинг тарқалиб кетганларини.