Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ким туриши мумкин Эгамизнинг муқаддас маконида? Ким чиқиши мумкин Унинг тепалигига? Қўли ҳалол, қалби тоза инсонлар, Сохта нарсаларга кўнгил қўймаганлар, Ёлғондакам онт ичмаганлар. Йўлингда эсон–омон юрасан, оёғинг қоқилмайди. Нафрат ёлғон билан яширилган бўлса ҳам, ёмонлиги эл–юртга ошкор бўлади. Тўғри юрадиган нажот топади, эгри йўлдан юрадиган эса йиқилади. Мана, қаранг солиҳ яшаётганларга! Улар тўғри гапни гапиради, Тамагирлик фойдасидан юз ўгиради, Пора олишдан қўлларини тияди. Қотилларнинг фитналарига қўшилмайди, Кўзларини ёвузлик жалб қила олмайди. Ҳа, шундайларнинг маскани юксакларда бўлади, Тоғлардаги қоялар бошпанаси бўлади. Нону суви ҳеч қачон етмай қолмайди. Шунингдек, қилинган хайрли ишлар ҳам ошкордир. Баъзилари ошкор бўлмаса–да, барибир пинҳон қолмайди.
Выбор основного перевода