Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қачон улар шамолда тўзиган хашакдай, Бўрон учириб кетган сомондай бўладилар? Қарз бериб судхўрлик қилмаганлар яшайди. Айбсизга қарши гувоҳлик бериш учун пора олмаганлар яшайди. Буларни қилганлар тинч–омон бўлади. Кўп ўтмай у ўтиб кетди, йўқ бўлди, Қанча қидирсам ҳам, топа олмадим. Ёнаётган тикан қозонни тез қиздиргандай Фосиқни шунчалик тез супуриб йўқ қилгин. Фосиқ ҳалокатга учраб йўқ бўлади, солиҳнинг уйи эса мустаҳкам туради. Фосиқ ўз қилмишлари туфайли ҳалокатга учрайди, солиҳ эса ўлимда ҳам паноҳ топади. Ким Менинг бу сўзларимни эшитиб, уларга амал қилса, уйини тош устига қурган доно одамга ўхшайди. Ёмғир ёғиб, селлар тошиб, шамоллар эсиб, ўша уйни босиб қолибди. Лекин тош устига ўрнатилгани учун уй қуламабди. Бироқ ким Менинг бу сўзларимни эшитиб, уларга амал қилмаса, ўз уйини қум устига қурган аҳмоқ одамга ўхшайди. Ёмғир ёғиб, селлар тошиб, шамоллар эсиб, ўша уйни босиб қолибди. Уй қулаб, бутунлай вайрон бўлибди!” Шимўн, сенга шуни айтай: Бутрус исминг “қоя” дегани–ку! Мана шу қоя устига Мен Ўзимнинг жамоатимни қураман. Ҳатто ўлим шоҳлиги ҳам жамоатимга бас кела олмайди.
Выбор основного перевода