Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар нафс балосига учраган, ҳеч қачон қониқмайдилар. Орзу–ҳавас қилиб йиққан бойликлари уларни қутқармайди. Улар мол–мулкига ишонадилар, Беҳисоб бойликлари ила мақтанадилар. Қиёмат кунида бойлик фойда бермайди, солиҳлик эса ўлимдан сақлайди. Тўғрининг солиҳлиги нажот беради, сотқин эса ёмон ниятлари туфайли тутилади. Кумушларини кўчага улоқтиришади, олтини ахлат каби бўлади. Менинг ғазаб кунимда кумушу олтини уларга нажот бера олмайди. Уларнинг нафсини қондирмайди, оч қоринларини тўйдирмайди. Ҳа, олтину кумуши Исроил халқининг бошига ҳалокат келтиради. Шунда ўзимга ўзим дейман: “Кўп йилларга етадиган мол–мулк тўпладим. Энди роҳатланаман, еб–ичаман, кайфу сафо қиламан.” Аммо Худо унга шундай дебди: — Эй нодон! Шу тундаёқ жонинг олинади. Йиғиб–терган мол–мулкинг энди кимга қолади?!
Выбор основного перевода