Шоҳ боғдан саройнинг зиёфат бўлаётган хонасига қайтганда, Хомон Эстер ёнбошлаб ўтирадиган ўриндиққа маҳкам ёпишиб ётган эди. Шоҳ бу аҳволни кўрди–ю: — Оҳ–ҳо, мен уйда эканимда маликанинг номусига тегмоқчи бўлдингми? — деб бақирди. Шоҳ гапини тугатар–тугатмас, Хомоннинг юзини ёпдилар.