Кам гапирган — доно, оғир, вазмин одам идроклидир.
Худога назр атаганингдан кейин уни бажаришни орқага сурмагин. У нодонларни ёқтирмайди. Албатта ваъдангда тургин.
шунда ҳам аҳмоқлар гапираверадилар. Ҳеч ким нима бўлишини билмайди, ким бизга келажакни айтиб бера олади?!
Яна шуни айтиб қўяй: сизлар айтадиган ҳар бир бемаъни сўзингиз учун қиёмат кунида ҳисоб берасизлар.
Сизлар ўз сўзларингиз асосида ё оқланасизлар, ёки айбланасизлар.”
Эй азиз биродарларим, шуни эсингизда тутинглар: ҳар бир одам эшитишда чаққон, гапиришда вазмин, ғазаб келганда босиқ бўлсин.
Одамларнинг ҳаммаси кўп хато қилади. Сўзлаётганда хато қилмаган инсон етукдир. У бутун вужудини жиловлай олади.