Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Майли, солиҳ одам мени ураверсин, Содиқ одам мени тўғриласин, Бошим шундай аъло мойни рад қилмасин. Менинг ибодатим муттасил Бадкирдорларнинг қабиҳ ишларига қаршидир. Тилини тийган жонини асрайди, тилига эрк берган эса ҳалокатга учрайди. Ким Менинг бу сўзларимни эшитиб, уларга амал қилса, уйини тош устига қурган доно одамга ўхшайди. Ёмғир ёғиб, селлар тошиб, шамоллар эсиб, ўша уйни босиб қолибди. Лекин тош устига ўрнатилгани учун уй қуламабди. Худодан келган донолик эса, аввало покдир. Шунингдек, бу асл донолик тинчликсевар, мулойим, ҳақиқатга бўйсунадиган, меҳр–шафқатли, хайрли ишларга бой, тарафкашлик қилмайдиган, ўта самимийдир.
Выбор основного перевода