Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Даҳшатли товушлар қулоқларига тинчлик бермайди. Фаровонлик чоғида ҳам уларнинг устига босқинчи бостириб келади. Ундан қўрққанларнинг тилагини Эгамиз қондирар, Уларнинг ноласини эшитиб, уларга нажот берар. Ваҳима бўрондай, фалокат эса тўфондай келганда, кулфату машаққатлар бошга тушганда, Мен ҳам уларга қаттиқ жазо танлайман. Улар нимадан қўрқса, ўшани бошларига соламан. Ахир, чақирганимда, ҳеч ким жавоб бермади, Гапирганимда, ҳеч ким қулоқ солмади. Улар Менинг олдимда қабиҳлик қилдилар, Менга номаъқул бўлган йўлни танладилар.” Адолатга ташна бўлганлар бахтлидир, Чунки Худо уларни қондиради. Биз абадий ҳаётга эга бўлганимиз учун Худонинг ҳузурида дадил бўламиз, чунки Худонинг иродасига кўра, нимани сўрасак, У бизга қулоқ тутишини биламиз. Худо ибодатларимизга қулоқ тутар экан, демак, ибодатларимизга жавоб олганимизга тўлиқ ишонч ҳосил қиламиз.
Выбор основного перевода