Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қўли ҳалол, қалби тоза инсонлар, Сохта нарсаларга кўнгил қўймаганлар, Ёлғондакам онт ичмаганлар. Эй Худо, менда тоза юрак яратгин, Содиқ қалбни менга яна бир бор бергин. Мен бу насиҳатим билан сизларда меҳр–муҳаббат уйғотмоқчиман. Меҳр–муҳаббат соф юракдан, тоза виждондан, холис имондан ҳосил бўлади. Қалби пок одамлар учун ҳамма нарса ҳалолдир. Бузуқ ва имонсизларнинг назарида эса ҳамма нарса ҳаромдир. Бундайларнинг ақли ҳам, виждони ҳам булғанган. Улар, Худони биламиз, дейдилар–у, ўз қилмишлари билан Уни инкор этадилар. Бундай қабиҳ, ўзбошимча одамлар ҳеч бир хайрли ишга ярамайдилар. Ҳа, азизларим, ҳозир биз Худонинг фарзандларимиз. Аммо келажакда ким бўлишимиз бизга ҳануз очилмаган. Фақат шуни биламизки, ўша пайт келганда, биз Худо сингари бўламиз, чунки Худонинг Ўзини кўрамиз. Худога бундай умид боғлаган ҳар бир одам Исо Масиҳ сингари пок бўлиши учун ўзини поклайди. Улар Худонинг жамолини кўради. Худонинг исми уларнинг пешаналарига ёзилади.
Выбор основного перевода