Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Агар бирор киши уйланса–ю, кейинчалик хотинидан бирорта уятли қилиқ топиб, уни ёқтирмай қолса, унинг қўлига талоқ хати ёзиб бериб, уйидан чиқариб юбориши мумкин. Аёл эрининг уйидан кетиб, бошқа эрга тегса–ю, бу эри ҳам уни ёқтирмай қолса, аёлнинг қўлига талоқ хати ёзиб бериб, уйидан чиқариб юборса ёки аёлнинг кейинги эри ўлиб қолса, биринчи эри аёлга қайтадан уйланиши мумкин эмас. Чунки у аёл ҳаром бўлди. Бундай қилмишдан Эгамиз жирканади. Эгангиз Худо сизларга мулк қилиб бераётган юртни булғаманг. Эгамиз шундай демоқда: “Бир одам хотини билан ажрашди, дейлик. Агар хотини бориб, бошқасига турмушга чиқса, олдинги эри уни қайта никоҳига олиши мумкинми?! Бундай бемаънигарчилик юртни ҳаром қилиб юбормайдими?! Эй Исроил, сен кўп ўйнашлар орттириб фоҳишалик қилдинг. Энди қайси юз билан олдимга қайтиб келмоқчисан?! Бир неча фарзийлар Исонинг олдига келдилар ва Уни синамоқчи бўлиб сўрадилар: — Қонунга кўра, эркак киши ҳар қандай сабаб билан ўз хотинидан ажралиши мумкинми? Исо уларга шундай жавоб берди: — Наҳотки сизлар: азалда Яратувчи “одамларни эркагу аёл қилиб яратди” деган сўзларни ўқимаган бўлсангизлар? “Шунинг учун эркак киши ота–онасидан бўлак бўлиб, хотинига боғланиб қолади, иккаласи бир тан бўладилар.” Бунга кўра, улар энди икки эмас, балки бир тан ҳисобланадилар. Худо бирга қўшганни бандаси ажратмасин. Фарзийлар эса Исога дедилар: — Ундай бўлса, нима учун Мусо, эркак ўз хотинига талоқ хатини ёзиб бериб, жўнатиб юборсин, деб амр берган? Исо уларга шундай жавоб берди: — Сизлар бағри тош бўлганларингиз учун Мусо хотинларингиз билан ажрашишга ижозат берган, аммо азалда бундай бўлмаган. Мен сизларга шуни айтайин: ким бефаволикдан бошқа сабаб туфайли ўз хотини билан ажрашиб, бошқасига уйланса, зино қилган бўлади. Исо уларга деди: — Ким ўз хотини билан ажрашиб бошқасига уйланса, у хотинига нисбатан зино қилган бўлади. Хотин ҳам агар ўз эри билан ажрашиб бошқасига тегса, зино қилган бўлади.
Выбор основного перевода