Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен, Эгангиз Худонинг исмини суиистеъмол қилманг. Ким Менинг исмимни суиистеъмол қилса, ўшани жазосиз қолдирмайман. Менинг номим билан ёлғондакам онт ичманг. Шу орқали Мен, Худойингизни бадном қилманг. Мен Эгангизман. Мусо Исроил йўлбошчиларига Эгамиз берган қуйидаги қонунларни ҳам айтиб берди: агар бирорта эркак киши Эгамизга ваъда берган бўлса ёки бирор нарсадан ўзини тийишга қасам ичган бўлса, айтганларининг ҳаммасини бажарсин. У сўзидан қайтмасин. Эгангиз Худодан қўрқинглар. Фақат Унга хизмат қилинглар. Ёлғиз Унинг номи билан қасам ичинглар. Эгангиз Худога назр атаган бўлсангиз, уни кечиктирмасдан келтиринг. Эгангиз Худо ваъдангизни бажаришни сиздан талаб қилади. Келтирмасангиз, ўзингизга гуноҳ орттириб оласиз. Назр атамасангиз гуноҳ бўлмайди. Аммо ўз хоҳишингиз билан Эгангиз Худога онт ичиб назр атасангиз, оғзингиздан чиққан ваъдангизни албатта бажаринг. Мен, Худога шукрона қурбонлигини қил, Мен, Худойи Таолога онтингни адо қил.
Выбор основного перевода