Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгангиз Худо сизга берадиган юртдаги шаҳарларингизнинг бирида Исроил халқидан бирортаси камбағал бўлса, унга нисбатан бағритошлик қилманг, зиқна бўлманг. Очиқ қўл бўлинг, унга керакли нарсани етарлича қарзга беринг. Эҳтиёт бўлинг, кўнглингизда ёмон ният қилманг, еттинчи йил, қарздан кечиш йили келяпти, деб камбағал биродарингизга нафрат билан қараманг, унга йўқ деманг. Акс ҳолда, биродарингиз Эгамизга сиздан нолийди, натижада сиз гуноҳ орттириб оласиз. Унга сахийлик билан қарз беринг, бунинг учун ачинманг. Шунда Эгангиз Худо ҳар бир ишингизга барака беради. Ер юзида ҳар доим камбағаллар бўлади. Шунинг учун сизларга амрим шуки, юртингиздаги камбағал, муҳтож биродарингизга очиқ қўл бўлинг.
Выбор основного перевода