Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қасос олманг, юртдошингизга қарши кек сақламанг. Аксинча, ўзгани ўзингизни севгандай севинг. Мен Эгангизман. Оммонликлар ва Мўабликлар Эгамиз жамоасига киролмайди, уларнинг ўнинчи авлодигача бирорта авлоди Эгамиз жамоасига асло киролмайди. Чунки Мисрдан чиқиб келаётганингизда улар йўлда сизларни нон ва сув билан кутиб олмадилар. Улар Орам–Нахрайимдаги Патўр шаҳридан Бавўр ўғли Баломни сизларни лаънатлаш учун ёллади. Лекин Эгангиз Худо Баломга қулоқ солишни хоҳламади. Эгангиз Худо сизларни севгани учун Баломнинг лаънатини баракага айлантирди. Тирик экансиз, уларнинг тинчлигини, фаровонлигини ҳеч қачон кўзламанглар. Сен эса, эй Эгам, менга раҳм қил, Мени оёққа турғаз. Қилмишларига яраша душманларимга қайтарай. Исо уларга шундай жавоб берди: — Сизлар Муқаддас битикларни ҳам, Худонинг қудратини ҳам билмайсизлар, ана шу сабабдан адашяпсизлар. Ўликлар тирилганда уйланмайдилар, эрга ҳам тегмайдилар, балки бамисоли самодаги фаришталардай бўладилар. Ўликларнинг тирилиши ҳақидаги масалага келсак: наҳотки Худонинг сизларга айтган гапларини ҳеч қачон ўқимаган бўлсангизлар?! У: “Мен Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худосиман”, — деган–ку! Ахир, Худо ўликларнинг эмас, тирикларнинг Худосидир. Оломон буни эшитиб, Исонинг таълимотидан ҳайратда қолди. Исо саддуқийларни мот қилиб қўйганини эшитиб, фарзийлар бир жойга йиғилдилар. Исони синаш мақсадида улардан бири — Таврот тафсирчиси Унга шундай савол берди: — Устоз, Тавротдаги қайси амр энг буюк? Исо унга деди: — “Эгангиз Худони бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан, бутун онгингиз билан севинг.” Бу биринчи ва энг буюк амр. Иккинчиси эса шунга ўхшашдир: “Ўзгани ўзингизни севгандай севинг.” Бутун Таврот ва пайғамбарларнинг ҳамма битиклари мана шу икки амрга таянади.
Выбор основного перевода