Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Агар душманингизнинг йўқолиб қолган ҳўкизини ёки эшагини топиб олсангиз, эгасига олиб бориб беринг. Душманингизнинг эшаги юк оғирлигидан йиқилиб қолса, сиз уни кўрган бўлсангиз, душманингизни ташлаб кетманг. Унга ёрдам беринг. Душманинг оч бўлса, овқат бер, чанқаган бўлса, сув ичир. Исо: — Эй Ота! Уларни кечиргин, улар нима қилаётганини билмайдилар, — деди. Аскарлар қуръа ташлаб, Исонинг кийимларини бўлишиб олдилар. Сўнгра у тиз чўкиб, овози борича: “Эй Раббим Исо! Бу гуноҳни уларга юкламагин!” деб бақириб, жон берди. Сизларни қувғин қилаётганларни дуо қилинглар, уларни қарғаманглар. Муқаддас битикларда ёзилганидай қилинг: “Душманинг оч бўлса, овқат бер, Чанқаган бўлса, сув ичир. Шунда унинг бошига ёнаётган чўғ йиққандай бўласан.” Ўз меҳнатимиз билан кун кўряпмиз. Бизни ҳақорат қилсалар, дуо қиламиз, қувғин қилсалар, чидаймиз. У ҳақорат қилинганда ҳеч кимга ҳақорат билан жавоб қайтармади, азоб чекканда ҳеч кимга таҳдид қилмади. Фақат одилона ҳукм қиладиган Худога Ўзини топширди.
Выбор основного перевода