Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бир куни оқшом пайти Довуд ётоғидан чиқди–да, сарой томига кўтарилиб шаҳарни томоша қила бошлади. Бирдан чўмилаётган бир аёлни кўриб қолди. Аёл жуда гўзал эди. Довуд биттасига: — Бориб бил–чи, у ким экан, — деб жўнатди. Ўша одам қайтиб келиб: — У аёл Элиёмнинг қизи, Хет халқидан бўлган Уриёнинг хотини, исми Ботшева экан, — деди. Довуд: “Аёлни олиб келинглар”, деб хизматкорларини жўнатди. Аёлни Довуднинг ҳузурига олиб келишди. Аёл ҳайз кўрган бўлиб, тозаланиш расм–русумларини энди тугатган экан. Довуд у билан бирга бўлди. Кейин аёл уйига қайтди. Аёл ҳомиладор бўлганини билди ва бу ҳақда Довудга хабар берди. Мен: «Аёл–қизларга шаҳват билан қарамайман», деб Кўзларим билан аҳд тузган эдим. Юрагингда унинг гўзаллигини орзу қилмагин, кўзларига маҳлиё бўлма. Чунки инсон юрагидан ёмон фикрлар, қотиллик, фаҳшу зино, ўғирлик, сохта гувоҳлик ва туҳмат чиқади. Лекин ҳар ким ўз эҳтироси дастидан васвасага дучор бўлиб, нафс тузоғига илинади. Кейин эҳтирос ҳомиладор бўлиб гуноҳни туғади, гуноҳ эса етилиб, ўлимга олиб боради. Кўзлари доимо шаҳват билан ёнади, гуноҳ қилиб тўймайдилар. Улар имонда суст кишиларни овлаб, йўлдан оздирадилар. Бу сохта устозлар истаган нарсасини ундириб олишга устаси фарангдирлар. Эҳ, лаънатга учрагурлар!
Выбор основного перевода