Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз шундай айтмоқда: “Осмон Менинг тахтимдир, Ер оёғим тагидаги курсидир. Менга қандай уй қуриб бера оласиз?! Қайси жой Менга маскан бўла олади?! Эй кўр етакчилар, ҳолингизга вой! Сизлар: «Ким Маъбад ҳақи деб қасам ичса, у қасамини бажармаса ҳам бўлади, аммо ким Маъбад олтини ҳақи деб қасам ичса, ўз қасамини бажариши шарт», дейсиз. Ҳой кўр нодонлар! Қайси бири буюкроқ: Маъбаднинг олтиними ёки олтинни муқаддас қилган Маъбаднинг ўзими?! Яна сизлар шундай деб айтасизлар: «Ким қурбонгоҳ ҳақи деб қасам ичса, у қасамини бажармаса ҳам бўлади, аммо ким қурбонгоҳдаги қурбонлик ҳақи деб қасам ичса, қасамини бажариши шарт», дейсизлар. Шу қадар кўр бўлмасангиз–а! Қайси бири буюкроқ: қурбонликми ёки қурбонликни муқаддас қилган қурбонгоҳми? Ахир, қурбонгоҳ ҳақи деб қасам ичган, ҳам қурбонгоҳнинг ўзи, ҳам ундаги барча қурбонликлар ҳақи қасам ичган бўлади–ку! Маъбад ҳақи деб қасам ичган эса, ҳам Маъбаднинг ўзи, ҳам Маъбадда яшайдиган Худо ҳақи қасам ичган бўлади. Осмон ҳақи деб қасам ичган эса, осмондаги Худонинг тахти ва тахтда ўтирган Худонинг Ўзи ҳақи қасам ичган бўлади. «Осмон Менинг тахтимдир, Ер оёғим тагидаги курсидир. Менга қандай уй қуриб бера оласиз?! — демоқда Эгамиз. — Қайси жой Менга маскан бўла олади?! Эй биродарларим, энг аввало, қасамхўр бўлманглар! Лафзи йўқ инсон каби, бўлар–бўлмасга осмон ҳақи, ер ҳақи ва бошқа нарса ҳақи, деб қасам ичаверманглар. Жавобингиз “ҳа” ёки “йўқ” бўлсин. Шунда Худо сизларни ҳукм қилмайди.
Выбор основного перевода