Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз айтмоқда Раббимга: “Душманларингни оёқларинг остига пойандоз қилмагунимча, Сен Менинг ўнг томонимда ўтиргин.” Тунда келган ўша ваҳийда мен осмон булутларида келаётган инсон қиёфасидаги бир зотни кўрдим. У Азалий Нуронийнинг олдига келди. Унга ҳукмронлик, улуғворлик ва шоҳлик берилди. Барча халқлар, элатлар ва уруғлар унга бўйсунишди. Унинг ҳукмронлиги битмас–туганмас, абадий ҳукмронликдир. Унинг шоҳлиги ҳеч қачон бузилмайди. Инсон Ўғли самовий Отасининг улуғворлигида, фаришталари билан келганда, ҳар кимни ўз ишига яраша тақдирлайди. Сизларга чинини айтайин: бу ерда турганлардан баъзилари, Инсон Ўғлининг Шоҳ бўлиб келганини кўрмагунча, ўлмайдилар. Ўшанда Инсон Ўғлининг аломати осмонда намоён бўлади. Ер юзидаги барча қабилалар қайғуради. Шунда ҳамма одамлар Инсон Ўғлини кўради. Инсон Ўғли қудратга ва буюк улуғворликка бурканиб, булутларда келади. Аммо Муқаддас Руҳга тўлган Стефан осмонга тикилиб, Худонинг улуғворлигини кўрди. Исо Худонинг ўнг томонида турар эди. “Қаранглар! — деди Стефан. — Мен осмон очилганини кўряпман. Инсон Ўғли Худонинг Ўнг томонида турибди!” Ана, У булутларда келяпти! Ҳар бир кўз Уни кўради, Ҳатто Унга найза санчганлар ҳам Унга кўз тикади. Дунёнинг жамики қабилалари Уни деб йиғлайди. Дарҳақиқат, ҳаммаси айтилгандай бўлади! Омин.
Выбор основного перевода