Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Замин шоҳлари Эгамизга Ва У танлаган шоҳга қарши саф тортадилар. Ҳукмдорлар фитна қўзғаб, шундай дейдилар: Шундан кейин бош руҳонийлар ва фарзийлар Олий кенгаш чақириб, дейишди: — Нима қиламиз? Бу Одам жуда кўп мўъжизали аломатлар кўрсатиб юрибди–ку! Буни давом этишига йўл қўйсак, ҳамма Унга ишониб кетади. Римликлар келиб, Маъбадимизни ҳам, халқимизни ҳам хонавайрон қиладилар. Улардан бири, ўша йили олий руҳоний бўлган Каяфас сўз олди: — Сизлар ҳеч нарсани билмайсизлар! Бутун халқ ҳалок бўлгандан кўра, битта одамнинг халқ учун ўлиши ўзингиз учун яхшироқ–ку! Наҳотки буни тушунмасангизлар?! Бу сўзларни у ўзидан–ўзи айтмаган эди. Балки ўша йили олий руҳоний сифатида Исонинг халқ учун ўлишини башорат қилган эди. Исо нафақат яҳудий халқи учун, балки Худонинг тарқоқ бўлган ҳамма фарзандларини бирлаштириш учун ўлиши керак эди. Шундай қилиб, ўша кундан бошлаб, Исони ўлдиришга тил бириктирдилар.
Выбор основного перевода