Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мусо қоннинг ярмини тоғорага қуйди, қолган ярмини эса қурбонгоҳга сепди. Сўнгра у Аҳд китобини олиб, халққа овоз чиқариб ўқиб берди. Шунда халқ: “Эгамизнинг ҳамма айтганларини бажарамиз, Унга итоат қиламиз”, деди. Мусо тоғорадаги қонни олди–да, халққа сепиб: “Ана шу сўзларга мувофиқ, шу қон Эгамизнинг сизлар билан қилган аҳдини тасдиқлайди”, — деди. Эгамиз демоқда: “Шундай кунлар келадики, Мен Исроил ва Яҳудо халқлари билан янги аҳд тузаман. Мен сизлар билан қилган, Қурбонлик қони билан тасдиқланган аҳдим туфайли, Асирларингизни сувсиз чуқурликдан озод қиламан. Ахир, Инсон Ўғли ҳам Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, балки Ўзи бошқаларга хизмат қилиш ва Ўз жонини фидо қилиб, кўпларни озод қилиш учун келган. Дарвоқе, Яҳё чўмдирувчи чўлда одамларга: “Гуноҳларингиздан тавба қилиб, сувга чўминглар, шунда Худо гуноҳларингизни кечиради”, деб ваъз қила бошлади. деди: “Шу қон Эгамизнинг сизлар билан қилган аҳдини тасдиқлайди.”
Выбор основного перевода