Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сарвари Олам шундай демоқда: “Қани, қўзғалгин, эй қилич! Менга яқин бўлганга, Ўзимга хизмат қилган чўпонга қарши чиқ. Чўпонга ҳамла қилгин, Шунда қўйлар ҳар ёққа тарқалиб кетади, Мен қўзичоқларга қарши қўлимни кўтараман. Исо шогирдларига деди: — Бугун кечаси ҳаммаларингиз Мени ташлаб, қочиб кетасизлар. Чунки ёзилган: “Мен чўпонни ўлдираман, Шунда сурувдаги қўйлар ҳар ёққа тарқалиб кетади.” Лекин бундай қилганимда эди, қандай қилиб Муқаддас битиклар амалга ошарди? Ахир, буларнинг ҳаммаси содир бўлиши керак–ку! Шундай вақт келадики, ҳатто келди ҳам, сизлар тарқалиб, ҳар бирингиз ин–инингизга кириб кетасиз. Мени ёлғиз қолдирасизлар. Бироқ Мен ёлғиз эмасман, чунки Отам Мен биландир.
Выбор основного перевода