Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Яхшимисан, иним? — деди–ю, гўё уни ўпмоқчи бўлиб, ўнг қўли билан Эмосанинг соқолидан ушлади. Эмоса Йўабнинг нариги қўлида ханжар борлигини сезмай қолди. Йўаб ханжарини Эмосанинг қорнига тиқди, Эмосанинг ичак–човоғи ерга тўкилди. Иккинчи марта ханжар уришига ҳожат қолмади, Эмосанинг жони чиқиб бўлган эди. Шундан кейин Йўаб билан акаси Абушай Шебани қувлашда давом этишди. Ғанимларим мени ҳақорат қилганда эди, Бунга бардошим етган бўларди. Душманим ўзини мендан юқори қўйганда эди, Ундан яширинган бўлардим. Аммо у менинг тенгим–ку, Яқин дўстим ҳамда ҳамроҳим–ку. Сотқин Яҳудо Исога: — Устоз, наҳотки ўша мен бўлсам? — деди. — Ўзинг айтдинг, — деб жавоб берди Исо.
Выбор основного перевода