Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мендан нафратланганларнинг ҳаммаси Менга зарар беришни режа қилишади, Бирлашиб, мен ҳақимда пичир–пичир қилишади: Фарзийлар эса ташқарига чиқиб, Исони ҳалок қилиш учун тил бириктиришди. Исо фарзийларнинг бу ниятини билиб, у ердан кетди. Қулинг — бобомиз Довуд орқали Муқаддас Руҳинг билан шундай дегансан: «Нега қутуради халқлар?! Нега беҳуда фитна қилар элатлар?! Эгамизга ва Унинг Масиҳига қарши Замин шоҳлари саф тортдилар, Ҳукмдорлар Унга қарши бирлашдилар.» Ҳақиқатан, Ҳирод билан Пўнтий Пилат ғайрияҳудийлар ва Исроил халқи билан бирга бу шаҳарда Сенинг муқаддас Қулинг, Ўзинг Масиҳ қилиб танлаган Исога қарши тўпландилар. Қудратинг ва хоҳиш–ироданг билан Ўзинг илгаридан қарор қилган ҳамма нарсани улар ижро этдилар.
Выбор основного перевода