Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мени кўрган ҳар ким устимдан кулар, Мени ҳақоратлаб, бош чайқаб дерлар: “Эгангга ишон, Ўзи қутқариб олар, Эганг сендан мамнун бўлса, У нажот берар.” Атрофимда кўппаклар изғийди, Бадкирдорлар тўдаси мени қуршаб олгандир, Қўлу оёқларимни улар илма–тешик қилади. Ҳамма суякларим кўриниб туради, Душманларим кўзларини чақчайтириб, Еб қўйгудек бўлади. Кийимларимни улар ўзаро бўлишган, Либосим учун қуръа ташлашган. Гарчи у ёвузлик қилмаган бўлса ҳам, Оғзидан ёлғон сўз чиқмаган бўлса ҳам, Унга ёвузлар қатори қабр берилганди, Аммо ўлганда у бойлар ёнига қўйилди. Исо уларга жавобан деди: — Тўғри, аввало Илёс келиб, ҳамма нарсани тиклайди. Хўш, Муқаддас битикларда, Инсон Ўғли кўп азоб чекиши ва хўрланиши керак, деб ҳам ёзилмаганми?! Исо уларга деди: — Бунчалик бефаҳм бўлмасангизлар?! Пайғамбарларнинг гапларига ишониш нега сизлар учун шунчалик қийин?! Ахир, Масиҳ улуғланишидан олдин бу азобларни бошдан кечириши керак эди–ку! Кейин Мусодан тортиб, барча Пайғамбарлар битикларида Ўзи ҳақида ёзилган сўзларнинг ҳаммасини Исо уларга тушунтирди. Кейин Исо шогирдларига деди: — Сизлар билан бирга бўлган пайтларимда, Мусонинг Таврот китобида, Пайғамбарлар битикларида ва Забурда Мен тўғримда ёзилганлар бажо бўлиши керак, деб сизларга айтган эдим. Сўнгра Исо, Муқаддас битикларни тушуниб етсинлар деб, уларнинг онгини очди ва уларга деди: — Масиҳ азоб чекиши ва учинчи куни ўликдан тирилиши керак, деб ёзилган. Исо ҳамма ишларини тугатганини биларди. Муқаддас битиклар бажо бўлсин деб, У: — Чанқадим! — деди.
Выбор основного перевода