Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исо шогирдлари билан Жалила ҳудудига қайтиб келгандан кейин, уларга деди: — Инсон Ўғли одамлар қўлига тутиб берилади. Исо деди: — Қуддусга фалончининг олдига бориб, унга шундай деб айтинглар: Устозимиз сизга: “Вақтим етди. Мен Фисиҳ зиёфатини шогирдларим билан сизнинг уйингизда ўтказмоқчиман”, деб айтиб юбордилар. У шогирдларига таълим бериб, шундай деди: — Инсон Ўғли одамлар қўлига тутиб берилади. Уни ўлдиришади, учинчи куни эса У тирилади. — Мана, биз Қуддусга кетяпмиз. У ерда Инсон Ўғли бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари қўлига тутиб берилади. Улар Уни ўлимга маҳкум қилиб, ғайрияҳудийларга топширадилар. “Сизлар бу сўзларимни қулоқларингизга қуйиб олинглар! Инсон Ўғли одамлар қўлига тутиб берилади.” У сизга: “Инсон Ўғли гуноҳкор одамлар қўлига тутиб берилади, хочга михланади, учинчи куни эса тирилади”, деган эди–ку. Исо уларга шундай жавоб берди: — Инсон Ўғли улуғланадиган вақт–соати келди. Энди эса юрагим сиқилиб кетяпти. Нима ҳам дер эдим?! “Эй Ота, бу вақт–соатдан Мени сақла”, деб айта олармидим?! Мен шу вақт–соат учун келганман–ку! Фисиҳ байрамига оз қолган эди. Исо бу дунёни тарк этиб, осмондаги Отаси олдига борадиган вақт–соати келганини билар эди. У дунёдаги Ўзиникиларни яхши кўрар эди, уларни охиригача яхши кўрди. Шу гаплардан кейин Исо кўзларини осмонга тикиб, деди: “Эй Ота! Вақт–соати келди. Ўғлинг Сени улуғлаши учун Ўғлингни улуғлагин.
Выбор основного перевода