Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қуйидаги вазиятларда гуноҳ қурбонлиги келтирилиши шарт: агар орангиздаги бирор киши гувоҳлик бериш учун маҳкамага чақирилса–ю, кўрган ёки билган ҳодиса ҳақида гувоҳлик беришдан бўйин товласа, у жазога тортилсин. — Фақат ҳақиқатни айтишинг учун Эгамиз номини ўртага қўйиб, сенга неча марта онт ичдирайин?! — деб шоҳ ундан яна сўради. У жабр кўрди, ўзи уқубат чекди, Аммо миқ этмади, оғзини очмади. Бўғизланишга олиб борилган қўзидай, Жун қирқувчи олдида жим турган қўйдай У миқ этмади, оғзини очмади. Шимўн Бутрус жавоб бериб деди: — Сиз Масиҳсиз, Барҳаёт Худонинг Ўғлисиз! Шимўн Бутрусга Исо деди: — Сен бахтлисан, эй Юҳанно ўғли Шимўн! Ахир, бу сирни сенга инсон эмас, балки осмондаги Отам очиб берган. — Масиҳ ҳақида нима деб ўйлайсизлар? У кимнинг ўғли? — Довуднинг Ўғли, — деб жавоб берди улар. Бош руҳонийлар билан йўлбошчилар Исони айблаётганларида эса, У ҳеч қандай жавоб бермади. Лекин Исо биронта айбловга жавоб қайтармади. Ҳоким бунга қойил қолди. Ҳирод Исога кўп саволлар берди, аммо Исо ҳеч бирига жавоб қайтармади. Шунда Пилат яна саройга кирди ва Исони чақиртириб: — Сен яҳудийларнинг Шоҳимисан? — деб сўради. Қайтадан ҳукумат саройига кириб, Исодан: — Сен қаердансан? — деб сўради. Исо унга жавоб бермади.
Выбор основного перевода