Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Ҳокимнинг бир одати бор эди: у ҳар Фисиҳ байрамида оломоннинг хоҳишига кўра, бир маҳбусни озод қилар эди. Ўша пайтда отнинг қашқасидай таниқли бўлган Ёшуа Бараббас исмли бир маҳбус бор эди. Халқ тўплангач, Пилат улардан сўради: — Сизлар кимни озод қилишимни истайсизлар: Ёшуа Бараббасними ёки Масиҳ деб аталган Исоними? Улар Исони ҳасад туфайли қўлга туширишганини Пилат билар эди. Аммо бош руҳонийлар билан йўлбошчилар оломонни қайраб, Пилатдан: “Бараббасни озод қилинг, Исони эса ўлдиринг” деб сўрашга уларни кўндирдилар. Ҳоким оломондан яна сўради: — Икковидан қайси бирини озод қилишимни истайсизлар? — Бараббасни! — деб жавоб берди улар. — Масиҳ деб ном олган Исони нима қилай? — деб сўради Пилат. — Хочга михлансин! — дейишди бир оғиздан. — Нимага? У нима ёмонлик қилди? — деб сўради ҳоким. Лекин оломон: — Хочга михлансин! — деб баттар бақирарди. Ҳар Фисиҳ байрамида Пилат халқнинг илтимосига биноан бир маҳбусни озод қилар эди. Исён вақтида қотиллик қилган Бараббас исмли бир киши ўз шериклари билан ўшанда қамоқда эди. Халқ яна келиб, Пилатдан одатдагидай бир маҳбусни озод қилишни сўрай бошлади. Бош руҳонийлар Исони ҳасад туфайли қўлга туширишганини билган Пилат оломондан: — Сизлар учун яҳудийларнинг Шоҳини озод қилишимни истайсизларми? — деб сўради. Бош руҳонийлар Исони ҳасад туфайли қўлга туширишганини билган Пилат оломондан: — Сизлар учун яҳудийларнинг Шоҳини озод қилишимни истайсизларми? — деб сўради. Аммо бош руҳонийлар: “Унинг ўрнига Бараббасни озод қилишни Пилатдан сўранглар”, деб оломонни қўзғадилар. Пилат уларга яна деди: — Айтинглар хоҳишингизни! Сизлар “Яҳудийлар Шоҳи” деб атайдиган Кишини нима қилай? — Хочга михлансин! — деб шовқин солди оломон. Пилат улардан: — Нимага? У нима ёмонлик қилди? — деб сўради. Лекин оломон: — Хочга михлансин! — деб баттар бақирарди. Шундан кейин Пилат халқни мамнун қилай деб, Бараббасни озод этди. Исони эса қамчилатиб, хочга михлашни буюрди. Халойиқ эса бир оғиздан: — Унга ўлим! Бизга Бараббасни озод қилинг! — деб бақира кетишди. Бараббас шаҳарда юз берган исёнда иштирок этиб, қотиллик қилган, шунинг учун зиндонга ташланган эди. Пилат Исони озод қилмоқчи бўлиб, оломонга яна мурожаат этди. Аммо оломон: — Хочга михлансин! Хочга михлансин! — деб шовқин кўтарди. Пилат учинчи марта уларга айтди: — Нимага? У нима ёмонлик қилди, ахир?! Мен Унда ўлимга лойиқ бирор айб топганим йўқ. Шундай экан, мен Уни калтаклаб, озод қилиб юбораман! Бироқ оломон овози борича: — Исо хочга михлансин! — деб бақириб, талаб қилаверди. Ниҳоят уларнинг бақир–чақирлари устун келди. Пилат уларнинг талабини бажаришга қарор қилди. Оломоннинг истагига кўра, исёнда иштирок этиб, қотиллик қилгани учун зиндонга ташланган одамни Пилат озод қилди, Исони эса оломоннинг ихтиёрига топширди.
Выбор основного перевода