Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Сўнг ғайрияҳудийларга топширадилар. Ғайрияҳудийлар Уни ҳақоратлайдилар, қамчилайдилар ва хочга михлайдилар. Аммо учинчи куни У тирилади. “Икки кундан кейин Фисиҳ зиёфати бўлишини биласизлар. Ана ўшанда Инсон Ўғлига хоинлик қилишади, Уни хочга михлашади.” Мусо саҳрода бронза илонни ходага маҳкамлаб, қандай юқорига кўтарган бўлса, Инсон Ўғли ҳам худди шундай юқорига кўтарилиши керак. Исо сўзида давом этди: — Инсон Ўғлини юқорига кўтарганингизда, Ўша Мен эканлигимни билиб оласизлар. Ўшанда Мен Ўзимча ҳеч нарса қилмаганимни, фақат Отам ўргатган нарсаларни айтганимни тушуниб оласизлар. Мен ердан юқорига кўтарилганимда, ҳаммани Ўзимга жалб қиламан. Исо бу сўзларни қай йўл билан ўлишини билдириш учун айтди.
Выбор основного перевода