Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Мана биз учун бола туғилди, Ўғил бизга берилди. Ҳукмронлик Унинг зиммасидадир, Номи Ажойиб Маслаҳатчи, қудратли Худо, Абадий Ота, Тинчлик Шаҳзодасидир. Довуднинг тахтида Унинг ҳукмронлиги ортиб боради. Тинчлик то абад ҳукм суради. Ҳозирдан бошлаб, то абад У адолат ва ҳақиқат ила Шоҳлигини мустаҳкамлаб, барқарор қилади. Сарвари Олам жон куйдириб, Буни бажо айлайди. Ўша шоҳларнинг даврида Самовий Худо битмас–туганмас бир шоҳлик ўрнатади. Ҳеч ким уни енга олмайди. Бу шоҳлик бошқа барча шоҳликларни ер билан яксон қилиб, ўзи абадий туради. Хурсанд бўлиб, қувонинг, Эй Қуддус халқи! Шодлик ила ҳайқиринг, Эй Сион аҳолиси! Мана, шоҳингиз келяпти. У зафар қозонган ғолибдир. Шунга қарамай, Камтариндир шоҳингиз, У эшакнинг устида, Ҳа, эшакнинг боласини — Хўтикни миниб келяпти. Керак бўлганда эди, Мен Отамга илтижо қилган бўлардим. У Менга ўша заҳотиёқ ўн минглаб фаришталарини юборган бўларди. Шуни билмайсанми? Баъзи фарзийлар Исодан: — Худонинг Шоҳлиги қачон келади? — деб сўрадилар. Исо уларга шундай жавоб берди: — Худонинг Шоҳлиги кўзга кўринадиган шаклда келмайди. Ҳеч ким: “Қара, Худонинг Шоҳлиги бу ерда”, ёки “Ана у ерда”, деб айтмайди. Чунки Худонинг Шоҳлиги сизларнинг орангиздадир. Улар Исони зўрлик билан шоҳ қилиб кўтармоқчи бўлдилар. Буни билган Исо ёлғиз Ўзи тоққа чиқиб кетди.
Выбор основного перевода