Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Ҳолингизга вой, эй тафсирчилар ва фарзийлар! Сизлар иккиюзламачисизлар! Сизлар ялпиз, укроп ва зирадан ушр берасизлар, аммо қонуннинг адолат, шафқат ва имон каби энг муҳим таълимотларини писанд қилмайсизлар. Буларнинг бирини бажара туриб, иккинчисини ҳам ташлаб қўймаслигингиз керак эди. Тонг отганда, бош руҳонийлар ва халқ йўлбошчиларининг ҳаммаси Исони ўлимга маҳкум қилишга келишиб олдилар. Улар Исони боғлаб, ҳоким Пилатга олиб бориб топширдилар. Тонг отар–отмас, бош руҳонийлар, йўлбошчилар, Таврот тафсирчилари ва Олий кенгашнинг қолган аъзолари бир қарорга келишди. Улар Исони боғлатиб, ҳоким Пилатга олиб бориб топширишди. Бутун Кенгаш аъзолари туриб, Исони ҳоким Пилатнинг олдига келтирдилар. Яҳудийларнинг Фисиҳ байрами яқинлашаётган эди. Мамлакатнинг ҳамма томонидан одамлар байрамдан олдин покланиш учун Қуддусга боришди. Бутрус уларга шундай деди: — Ўзларингиз биласизларки, яҳудий одам бошқа халқдан бўлган одам билан алоқа боғлаши, уникига бориши қонунимизга хилофдир. Аммо Худо энди менга ҳеч бир кимсани ҳаром ёки нопок деб ҳисобламасликни аён қилди. — Сиз суннатсиз одамларникида меҳмон бўлибсиз, улар билан бирга еб–ичибсиз!
Выбор основного перевода