Лекин Мен сизларга айтаман: сизга ёмонлик қилган одамга қаршилик кўрсатманг. Агар кимдир ўнг чаккангизга урса, унга чапини ҳам тутинг.
Олий руҳоний Ханониё Павлуснинг ёнида турганларга: “Унинг оғзига уринглар!” деб буюрди.
Павлус унга деди: — Худо албатта сизни уради, эй оқланган девор! Сиз қонунга кўра, мени ҳукм қилгани ўтирибсиз–ку! Нега энди қонунни бузиб, мени уришга амр беряпсиз?!
Павлусга яқин турган одамлар: — Сен ҳали Худонинг олий руҳонийсини ҳақорат қиляпсанми?! — дедилар.
— Биродарлар, мен унинг олий руҳоний эканини билмабман, — деди Павлус. — Муқаддас битикларда: “Ўз халқинг йўлбошчиси тўғрисида ёмон гапирмагин”, деб айтилган.