Пилат яна ташқарига чиқиб, яҳудийларга хитоб қилди: — Мана, Уни олдингизга чиқаряпман, билиб қўйинглар, мен Ундан ҳеч қандай айб тополмадим!
Бош руҳонийлар ва Маъбад миршаблари Исони кўриб, бақиришди: — Хочга михлансин! Хочга михлансин! — Уни сизлар олиб хочга михланглар! Мен Ундан ҳеч қандай айб тополмадим, — деди Пилат уларга.