Бош руҳонийлар ва Маъбад миршаблари Исони кўриб, бақиришди: — Хочга михлансин! Хочга михлансин! — Уни сизлар олиб хочга михланглар! Мен Ундан ҳеч қандай айб тополмадим, — деди Пилат уларга.
Яҳудийлар унга жавобан: — Бизда қонун бор, қонунимизга кўра, У ўлиши керак, чунки У Ўзини Худонинг Ўғли деб айтяпти, — дедилар.
Аммо бу даъволарингиз шунчаки айрим сўзлар, исмлар ва ўз қонунингиз борасида экан, буларни ўзларингиз кўриб чиқаверинглар. Мен бу масалаларнинг ҳаками бўлмайман.