Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Бош руҳонийлар ва Олий кенгашнинг барча аъзолари Исони ўлимга маҳкум қилиш учун Унга қарши сохта далиллар излар эдилар. Анча гувоҳлар чиққан бўлса–да, етарлича айбловчи далиллар топилмади. Ниҳоят, икки сохта гувоҳ сўзга чиқиб, шундай айтишди: — Бу Одам: “Мен Худонинг Маъбадини бузиб, уч кунда уни тиклай оламан”, деган. Олий руҳоний ўрнидан туриб, Исога: — Индамай тураверасанми?! Уларнинг Сенга қўйган айбларига жавоб қайтармайсанми?! — деди. Исо эса индамади. Олий руҳоний Унга деди: — Барҳаёт Худо ҳақи қасам ичиб, айт: Худонинг Ўғли — Масиҳ Сенмисан? Исо унга: — Гапингиз тўғри, — деди. — Бундан буён сизлар Инсон Ўғлини Қодир Худонинг ўнг томонида ўтирганини ва осмон булутларида келаётганини кўрасизлар. Шунда олий руҳоний ўз кийимларини йиртиб деди: — У куфрлик қиляпти–ку! Бизларга бошқа гувоҳларнинг нима кераги бор?! Унинг куфрлик қилганини ҳозиргина ўзларингиз эшитдингизлар. Сизларнинг қарорингиз қандай? — У ўлимга лойиқ! — деб жавоб берди улар. Сўнг улар Исонинг юзига тупуриб, Уни муштлай бошладилар. Бошқалари эса Унга шапалоқ уриб: — Эй Масиҳ! Қани, топ–чи, Сени ким урди экан? — дердилар. Бош руҳонийлар ва Олий кенгашнинг барча аъзолари Исони ўлимга маҳкум қилиш учун Унга қарши гувоҳ излар эдилар, лекин тополмасдилар. Кўп одамлар Унга қарши сохта гувоҳлик бераётган бўлсалар–да, аммо берган гувоҳликлари бир–бирига мос келмас эди. Сохта гувоҳлардан баъзилари сўзга чиқиб шундай дер эдилар: — У: “Инсон қўли билан қурилган бу Маъбадни Мен бузиб ташлайман–у, уч кунда инсон қўлларисиз, бошқа бир Маъбадни тиклайман”, — деганини эшитган эдик. Лекин бу хусусда ҳам гувоҳларнинг берган маълумотлари бир–бирига мос келмас эди. Бундан кейин олий руҳоний олдинга чиқиб, Исога: — Индамай тураверасанми?! Уларнинг Сенга қўйган айбларига жавоб қайтармайсанми?! — деди. Исо эса индамади, ҳеч жавоб қайтармади. Олий руҳоний яна Ундан сўради: — Муборак Худонинг Ўғли — Масиҳ Сенмисан? Исо деди: — Мен Ўшаман. Сизлар Инсон Ўғлини Қодир Худонинг ўнг томонида ўтирганини ва осмон булутларида келаётганини кўрасизлар. Шундан кейин олий руҳоний ўз кийимларини йиртиб деди: — Бизларга бошқа гувоҳларнинг нима кераги бор?! Унинг куфр кетганини ўзларингиз эшитдингизлар. Сизларнинг қарорингиз қандай? Ҳаммалари Уни ўлимга лойиқ деб топишди. Баъзилар Унга тупуришди. Унинг юз–кўзини боғлаб, муштлашди: “Пайғамбар, қани, топ–чи, Сени ким урди экан?” деб айтишди. Соқчилар ҳам Уни олиб кетиб, урдилар. Исони қўриқлаган одамлар Уни ҳақоратлаб калтакладилар. Улар Исонинг кўзларини боғлаб қўйиб: — Пайғамбар, қани, топ–чи, Сени ким урди экан? — дердилар. Исога яна кўп ҳақоратли сўзлар айтдилар. Тонг отганда Олий кенгаш аъзолари — бош руҳонийлар ва тафсирчилар йиғилдилар. Исони уларнинг олдига олиб келишди. — Бизга айт–чи, Сен Масиҳмисан? — деб сўрадилар. Исо шундай жавоб берди: — Агар сизларга айтсам, Менга ишонмайсизлар. Агар сизларга савол берсам, жавоб бермайсизлар. Бироқ бундан буён Инсон Ўғли Қодир Худонинг ўнг томонида ўтиради. Шунда ҳамма бирданига: — Бундан чиқди, Сен Худонинг Ўғли экансан–да? — деб сўрадилар. — Ўзларингиз Менинг кимлигимни айтдингизлар, — деди уларга Исо. Шунда улар: — Бошқа гувоҳга эҳтиёж қолмади! Ўз оғзидан ўзимиз эшитдик, ахир! — дейишди.
Выбор основного перевода