Шунда дарвозабон чўри Бутрусдан: — Сиз ҳам у Одамнинг шогирдларидан эмасмисиз? — деб сўради. — Йўқ! — деди Бутрус.
Ҳаво совуқ бўлгани учун у ерда турган хизматкорлар билан миршаблар кўмир ёқиб, исинаётган эдилар. Бутрус ҳам уларнинг олдига бориб, исиниб турди.